8 Ноябр 2020 йил 481

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дониёр Ташходжаевнинг тиббиёт ходимларига йўллаган байрам табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Халқимиз саломатлиги, оилаларимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли ишга бел боғлаган азиз тиббиёт ходимлари сизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Сизлар чин маънода саломатлик посбонларисиз.

Пок ва эзгу ниятдаги меҳнатингиз баҳосини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Айниқса, бу йилги пандемия шароитида ўз ҳаётингизни хатарга қўйиб бўлсада кўрсатаётган жасоратингиз, таҳсинга сазовор. Сизларнинг шарофатингиз билан бир неча минглаб ҳамюртларимиз соғ-саломат ўз оиласи бағрига қайтди.

Президентимиз таъбири билан айтганда “Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз”.

Дарҳақиқат руҳан ва жисмонан соғлом жамият эгаларигина улкан марраларни забт этади. Бу жараён сизларнинг беминнат хизматларингиз билан чамбарчас боғлиқ.

Шу билан бирга ИИО ходимларининг руҳан тетик, соғлом ҳолатда самарали хизмат олиб боришларини таъминлашга қўшаётган улкан ҳиссангизни ҳам алоҳида эътироф этамиз.

Яна бир бор касб байрамингиз қутлуғ бўлсин. Оилаларингиздан тинчлик ва хотиржамлик аримасин.

Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг – азиз тиббиёт ходимлари!

 

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи
полковник Д.Б.Ташходжаев

Text to speech