Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бормоқда.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди, шу билан бирга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш юзасидан ҳамкорликдаги вазифалар ва келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги мураккаб вазиятда халқимиз тинчлигини, осойишталигини ва фаровонлигини таъминлашда ҳар иккала тузилмаларда ҳам тажриба ва имконият етарли. Ўзаро ҳамжиҳатлик эса, келгусида янада катта самаралар беради.
Ҳамкорликдаги ишлардан кўзланган мақсад ҳам ана шунда.
Шунингдек, йиғилиш давомида ижрочилик ва хизмат интизомини янада мустахкамлаш, ходимлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати