Фарғона вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ҳайрия акциясида иштирок этишди
Инсон организмига ҳаёт улашиб, саломатлигини белгилаб турувчи омиллар кўп. Энг асосийларидан бири бу шубҳасиз унинг қонидир.
Тиббиёт инсон ҳаётини сақлаб қолиш, йўқотилган қон ўрнини тиклаш учун донорларга эҳтиёж сезади.Меҳрибон ва саҳоватли ҳамюртларимиз эса ҳамиша мана шундай жараёнларда “Лаббай” деб жавоб беради.
Мамлакатимиз бўйлаб “Эзгулик албатта қайтади!” шиори остида ўтказилган қон топшириш ҳайрия акциясида Фарғона вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ҳам иштирок этиб, вилоят қон қуйиш станциясига ташриф буюришиб, қон топширишиб, кўплаб беморларнинг соғайиши учун ўз ҳиссаларини қўшишди.
Бу билан улар нафақат тинчлигимиз қўриқчилари, балки саломатлигимиз посбонларига ҳам айланишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати