Фарғона вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари талончини қўлга олишди
Фарғона шаҳри.04 январь куни фуқаро А.А. Охунбобоев кўчасида жойлашган тўйхона олдида Р.Р.нинг қўлида бўлган нархи 1.700.000 сўмлик “Redmi Not 8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 1-батльон 2-отряд ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати