1 Май 2020 йил 1269

Фарғона вилоят ИИБ огоҳлантиради!

Гидрометеорология хизматининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда 23-28 м/с гача етади.

Шунингдек, 1-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

Шу муносабат билан барча эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз. Яшаш хонадонларингиз ойналарини очиқ қолдирманг, автомашиналарни дарахтлар остига қўйманг, уларни хавфсиз жойга жойлаштиринг, фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг ва ноқулай об-ҳаво шароитида ташқарига чиқарманг.


Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech