17 Июл 2021 йил 321

Фарғона вилоят ИИБ ходимлари терговдан яширинган шахсни қўлга олишди

16 июль куни Фарғона вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech