12 Март 2021 йил 335

Фарғона вилоятида терговдан яширинган эркак ва аёл қўлга олинди

 

11 март куни Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.И.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 1-қисмида (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.М. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech