22 Феврал 2021 йил
421
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
21 февраль куни Бағдод тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Б.У.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Т.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати