14 Май 2020 йил
381
Фарғона туманидаги хонадонларнинг бирида “кўкнори” етиштириб келинаётганлиги аниқланди
Фарғона тумани. 04 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида туманда яшовчи Қ.Г.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 49 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилофлиги ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади. Юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати