30 Март 2021 йил 342

Фарғона туманидаги фермер хўжалиги омборхонасидан автомашина шиналари ўғирланди

Фарғона тумани. 27 март куни фуқаро С.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 март кунидан 27 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қораянтоқ МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги омборхонасига ғайриқонуний равишда кириб, омборхонада бўлган умумий нархи 8.000.000 сўмлик 4 дона автомашина шиналарини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech