6 Август 2020 йил 399

Фарғона туманида “Зил-130” русумли юк автомашинасига осилган фуқаро ўз умрига зомин бўлди

Фарғона тумани. 04 август куни фуқаро А.Д. бошқарувдаги “Зил-130” русумли автомашинасини Саткак МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, ҳаракатланиш давомида автомашина юкхонасидан осилиб тушаётган М.А.ни орқа ғилдираклар билан босиб юбориши оқибатида М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech