Фарғона туманида “Трамадол” гиёҳвандлик дори воситаларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғона тумани. 15 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ў.Ф. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасида Лоғон МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхона олдида 3.000 АҚШ доллар эвазига хўжалик сумкаси ичидаги “Adidas” ёзувли политилен пакетга жойланган, 390 дона конвалютадаги “Трамадол” гиёҳвандлик дори воситаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ў.Ф.га нисбатан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати