2 Июл 2021 йил
364
Фарғона туманида танишига ер олиб беришини айтиб алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона тумани. 2020 йилнинг сентябрь ойида Э.С. таниши Қ.Б.нинг ишончига кириб, танишлари орқали 200 АҚШ доллари ва 700.000 сўм эвазига Чимён маҳалласидан 5 гектар экин ер олиб беришини айтиб, пулларни олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати