4 Июн 2021 йил 363

Фарғона туманида танишига ер майдони олиб беришини ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2017 йилнинг октябрь ойида Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи С.Р. таниши А.Хнинг ишончига кириб, 25.000 АҚШ доллари эвазига ер майдони олиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech