9 Ноябр 2020 йил
545
Фарғона туманида талончилик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди
07 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 2 қисми “б” бандида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.А.ни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати