8 Июн 2020 йил
355
Фарғона туманида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчисининг айби билан “ТМЗ” мототранспорт ҳайдовчиси тан жароҳати олди
Фарғона тумани. 23 май куни фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Шоҳимардонобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган М.Д. бошқарувидаги “ТМЗ” русумли мототранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида М.Д. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш кўплаб кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати