Фарғона туманида “Соbalt” русумли автомашинаси салонидан уяли телефон аппарати ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. 03 ноябрь куни Ж.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда, 27 ноябрь куни номаълум шахс Машъал МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналарга метан газ қуйиш шаҳобчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Соbalt” русумли автомашинаси салонида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung Gallaxy М-21” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.В содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати