26 Июн 2021 йил 345

Фарғона туманида савдо дўконида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 21 июнь куни С.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида стол устида қаровсиз қолдирган нарҳи 3.432.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech