2 Апрел 2021 йил 472

Фарғона туманида пиёз уруғларини сотиб олиб, пулини бермай келаётган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона тумани. 2020 йилнинг 10 ноябрь куни Я.Д. таниши Х.Қ.ни ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 66 кг. пиёз уруғларини 6.600.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни икки ой муддатда беришини айтиб, пиёз уруғларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пиёз уруғларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech