21 Апрел 2021 йил 353

Фарғона туманида "оғу" сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 17 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Оқтом м.ф.й ҳудудида яшовчи Х.Ў.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш хонадони тандирхонасидан қоғоз ўрамига ўралган икки дона ўрамдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасини ва бир дона гугурт қутига солинган “марихуана” уруғларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech