8 Сентябр 2020 йил 318

Фарғона туманида “Nexia-3” автомашина ҳайдовчиси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқарони вафот этишига сабабчи бўлди

 

Фарғона тумани. 05 сентябрь куни фуқаро М.Т. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли  автомашинасини Чекшўра МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган П.В.ни уриб юбориши оқибатида П.В. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

    

 

 

 

Text to speech