18 Июн 2020 йил 355

Фарғона туманида “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган фуқарони вафот этишига сабабчи бўлди

Фарғона тумани. 16 июнь куни фуқаро А.И. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Лоғон МФЙ ҳудудида орқа томонга ҳаракатлантириб, автомашина орқасида бўлган пиёда вояга етмаган Р.М.ни уриб юбориши оқибатида Р.М. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech