3 Июл 2020 йил
616
Фарғона туманида “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси 2 нафар пиёдани уриб юбориши оқибатида бир нафари вафот этди
Фарғона тумани.28 июнь куни Б.М. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Чекшўра МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Қ.Р. ва Қ.Д.ни уриб юбориши оқибатида пиёда Қ.Р. ҳодиса жойида вафот этган Қ.Д. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати