Фарғона туманида «Nexia-2» автомашинасини олиб қочган шахс ушланди
Фарғона тумани. 21 январь куни фуқаро Ж.У. Ғ.И.га тегишли бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Новкент МФЙ ҳудудида ҳайдовчини автомашина калитини ўзида қолдириб, савдо дўконига кириб кетганидан фойдаланиб, автомашинани ҳодиса жойидан олиб қочиб, Фарғона шаҳар, Аэропорт кўчасида кетаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати