12 Июн 2020 йил 764

Фарғона туманида мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб сотган фирибгар қўлга олинди

Фарғона тумани. 02 июнь куни фуқаро Р.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 май куни номаълум шахс савдо қилаётган Кончилар МФЙ ҳудудидаги савдо мажмуасига келиб, ўзидаги сариқ рангли мисдан тайёрланган занжирни кўрсатиб, ушбу занжирлар тилладан тайёрланганлиги айтиб алдаб, унинг 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни вояга етмаган С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни тилла буюмлар сотиб олишда ҳушёр бўлишларини, бегона шахслардан тилла буюмлар сотиб олмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

      

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech