5 Август 2020 йил 449

Фарғона туманида “Lasetti” автомашина ҳайдовчиси пиёдани умрига зомин бўлди

Фарғона тумани. 04 август куни фуқаро М.З. бошқарувидаги “Lasetti” русумли  автомашинасини Саткак МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган  М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани  ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech