25 Феврал 2021 йил 1027

Фарғона туманида “Lasetti-2” ва “Matiz” автомашиналари тўқнашиши оқибатида икки нафар аёл бевақт ҳаётдан кўз юмди

Фарғона тумани. 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. “Lasetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобил йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.Натижада “Matiz” автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, “Matiz” йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган.Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lasetti-2” автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech