28 Декабр 2020 йил 387

Фарғона туманида “Лада-Веста” русумли автомашина салонида психотроп дори воситалари борлиги аниқланди

Фарғона тумани. 25 декабрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.А. бошқарувидаги “Лада-Веста” русумли  автомашина Фарғона-Водил автомобил йўналишидаги Қорасув назорат постида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида 86 дона конвалютадаги жами бўлиб, 860 дона “СОМНОЛ ЗОПИКЛОН 7,5 мг” номли психотроп дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб,  далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech