25 Июл 2020 йил 515

Фарғона туманида “Labo” автомашинаси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборди

Фарғона тумани. 04 июль куни фуқаро Т.Р. бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинасини Сой бўйи МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл четида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган Х.М.ни уриб юбориши оқибатида Х.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech