Фарғона туманида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Дўстлик МФЙ ҳудудида Э.М. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 20 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати