26 Май 2020 йил
376
Фарғона туманида кредит олмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга чув тушди
Фарғона тумани. Фуқаро М.А. 2020 йил 15 апрель куни таниши А.О.нинг ишончига кириб, унга 80.000.000 сўм кредит маблағини олиб беришини айтиб, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш учун 3.523.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати