30 Апрел 2020 йил
964
Фарғона туманида Кореяга ишга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлган фирибгар аниқланди
Фарғона тумани. Туманда яшовчи М.Ё. таниши Қ.Х.га укасини Жанубий Корея Республикасига ишга кетиши учун ўтказиладиган синов имтихонларида ёрдам беришини айтиб алдаб, уни 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати