8 Июл 2020 йил 386

Фарғона туманида Корея ва Япония давлатларига ишга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани.2019 йил апрель ойида фуқаро М.Ф. таниши А.Д.ни ишончига кириб, Корея ва Япония давлатларига ишлаш учун боришда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан унинг 13.300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech