22 Октябр 2020 йил 401

Фарғона туманида компьютер хизматлари устахонасига ўғирликка тушган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 18 октябрь кунидан 19 октябрь кунига ўтар кечаси фуқаро В.А. Кончилар маҳалласи марказида жойлашган А.В.га тегишли бўлган компьютер хизматлари устахонасига деразаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Panasonik” русумли телевизор, нархи 2.000.000 сўмлик икки дона “Sony” русумли “Play Station-3” компьютер ўйинлари тўплами ва нархи 500.000 сўмлик компьютер жамланмасини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech