Фарғона туманида катта тезкор вакилга пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Фарғона тумани. Жорий йилнинг 12 март куни фуқаро З.А. Фарғона тумани ИИБ ЖҚГ катта тезкор вакили Р.Н.га мурожаат қилиб, ноқонуний қазилган нефт маҳсулотлари юзасидан ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Фуқаро З.А.га Фарғона тумани ИИБ ЖҚГ катта тезкор вакили Р.Н. томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Фарғона тумани ИИБ ҳамда Фарғона тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро З.А. Фарғона тумани ИИБ ЖҚГ катта тезкор вакили Р.Н.га Фарғона тумани ИИБ 6-сонли ички ишлар бўлимида 900.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона тумани прокуратурасига юборилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати