25 Август 2020 йил
595
Фарғона туманида яшаш хонадонида “оғу” парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 17 август куни тезкор тадбир давомида Юқори чимён кўчасида яшовчи А.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, экин ер майдонидаги мевали дарахатлар орасида 22 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати