Фарғона туманида яшаш хонадонида “кўкнори” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган аёл аниқланди
Фарғона тумани.14 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гузар МФЙ ҳудудида яшовчи М.Р. исмли аёл яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “кўкнори” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати