24 Июл 2020 йил 450

Фарғона туманида “ИЖ” русумли мотоцикл ҳайдовчиси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборди

Фарғона тумани.26 июнь куни фуқаро И.К. бошқарувидаги “Иж” русумли мотоциклни Лангар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Қ.М.ни уриб юбориши оқибатида Қ.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.  
                                  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech