24 Ноябр 2020 йил 885

Фарғона туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Фарғона тумани. 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шифокор МФЙ ҳудудида яшовчи У.С. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган қимор, қарта ўйини учун шароит яратиб, 4 нафар шахсларни қимор ўйнаётганлиги аниқланиб, 6 дона қутида очилмаган “ДБК” номли ўйин қартаси, 4 дона очилиб ишлатилган қарталар, жами 52 285 000 сўм, 3000 АҚШ доллари ва икки дона ярми кесилиб ичига кул солинган полемир баклашкалар далилий ашё  тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан  махрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech