3 Сентябр 2020 йил
554
Фарғона туманида хонадонида “Каннабис”гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 20 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Лоғон МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида 8 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати