Фарғона туманида хонадондан 700 АҚШ долларини ўғирлаган аёл фош бўлди
Фарғона тумани. 29 январь куни Майдон МФЙ ҳудудида яшовчи М.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 январь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонаси жавони ичидаги сумкасидан 700 АҚШ доллар пулларини ўғирлаганлиги ҳақида маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Р.Г. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати