27 Май 2020 йил 377

Фарғона туманида хонадон сотиб олиш истагидаги фуқаро алданди

Фарғона тумани. Фуқаро М.Н. 2018 йилнинг июнь ойида таниши А.Ж.нинг ишончига кириб, Фарғона шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан хонадон олиб беришни ваъда қилиб, 8.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ИИБ фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмаслик учун уй олиш масаласида давлат органларига белгиланган тартибда мурожаат қилишларини ёки барча ҳаракатларни нотариал идоралар орқали амалга оширишни сўраб қолади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech