23 Январ 2021 йил 418

Фарғона туманида харидорнинг 100 АҚШ доллари қалбаки бўлиб чиқди

Фарғона тумани. 12 январь куни фуқаро Т.А. Дилкушо МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконига харид учун келиб, сотувчи М.А исмли шахсдан 230.000 сўмлик гўшт маҳсулотини сотиб олиб, унга гўёки ёнида сўм пуллари камлигини айтиб, 100 АҚШ долларини беради ва гўшт маҳсулотларининг пулини олиб қолишни ҳамда қолган суммани қайтариб бериш таклиф қилади.Сотувчи М.А. унинг таклифига рози бўлиб, 100 АҚШ долларини олиб, унга 810.000 сўм пулларни қайтариб берган.

Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, М.А.дан олинган бир дона 100 АҚШ доллар купюра рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech