15 Май 2020 йил
362
Фарғона туманида гиёҳванд модда сақлаётган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 11 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида 4 та қопларда “Кўкнор сомони” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати