10 Май 2021 йил 356

Фарғона туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 03 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чекшура МФЙ ҳудудида яшовчи М.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech