28 Октябр 2020 йил 579

Фарғона туманида фуқарони уяли телефон аппаратини тортиб олган талончи қўлга олинди

Фарғона тумани. 25 октябрь куни фуқаро М.М. Саткак МФЙ ҳудудида Н.А. қўлида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Gallaxy A-5” русумли уяли телефон аппаратини, очиқдан-очиқ тортиб олиб талон-тарож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: