Фарғона туманида фуқаро “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида қўлга олинди
Фарғона тумани. 23 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.М. Гулзор кўчасида 1.000.000 сўм эвазига ўн дона гугурт қутиларига жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати