25 Апрел 2020 йил
390
Фарғона туманида фирибгар автомашина сотиб олмоқчи бўлган шахсни чув туширди
Фарғона тумани. Туманда яшовчи Т.Ж. таниши А.Н.нинг ишончига кириб, унга 10 кун муддат ичида “Jentra” русумли автомашина олиб беришини айтиб алдаб, уни 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати