Фарғона туманида фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона тумани. 2019 йилнинг 01 февраль куни А.Ё. исмли аёл М.М.нинг ишончига кириб, 600 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Фарғона шаҳридаги тиббиёт бирлашмасига ишга олиб киришда ёрдам беришини айтиб, 600 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати