5 Июл 2021 йил
392
Фарғона туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
04 июль куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.О.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати